Давид Мойес собиқ шогирдларини “Сандерленд”га йиғишда давом этмоқда.

Мойес мураббийлиги остида “Манчестер Юнайтед” таркибида порлаган Аднан Янузай кейинги мавсумларда ўзини кўрсата олмаганди. Мойес “Сандерленд”га бош мураббий бўлиши билан, биринчи иши Янузайни ижара асосида янги жамоасига олиб келиш бўлганди.

Навбатдаги нишон – Том Клеверли. Ўша мавсумда “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган Клеверли кейинчалик “Эвертон” аъзосига айланганди. Бу мавсумда эса Том кўп ўйинларда асосий таркибда туша олмаяпти. Агар Морган Шнайдерлин расман “Эвертон” аъзосига айланадиган бўлса, Клеверлининг имконияти янаям тушиб кетади.

The Telegraph да ёзилишича, Мойес Том Клеверлини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Фикр билдириш