АФ томонидан “Манчестер Сити”га антидопинг қоидаларини бузилиши юзасидан айблов эълон қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Клубга оғир жазо чораларини берилиши ва ҳатто очколардан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида ҳам айтилаётганди.

Маълум бўлишича, эътироф этилган қоида бузилишлар у қадар оғир эмас, шунчаки баъзи хужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик, турли қоғозбозлик ишлари билан боғлиқ холос.

Катта эҳтимолга кўра, бу масала клуб томонидан ижобий ҳал қилинади ва энг ёмон ҳолатда пул миқдоридаги жаримага тортилиши мумкин холос.

Айблов бўйича, “Манчестер Сити” вакиллари 19 январь куни чақириладилар.

Фикр билдириш