Ўн беш дақиқа

2016 йилда терма жамоамиз майдонда ўтказган қанчадурам юз дақиқа ичида яратилган хавфли вазиятларни бирор жадвалга тизсак, ўша вазиятларнинг ярмидан кўпроғи бугунги 15 дақиқа ичида содир бўлганлигини кўрамиз. Қўлга киритилган 3 очкога ва бунинг натижасида, мен мақолани ёзаётган паллада гуруҳ пешқадами бўлиб туришимизга сабаб бўлган мана шу ўн беш дақиқани, аввалги бир неча юз дақиқадан самаралироқ бўлган мана шу ўн беш дақиқани алоҳида ўргансак ва таҳлил қилиб кўрсак арзийди.

Биз Сурия ва Қатарни ютаётган пайтимизда Пеп Гвардиола ва Жозе Моуринё дам олаётган эдилар. Аниқроғи, улар бошқараётган клубларда тўп сурадиган футболчилар турли терма жамоаларга тарқаб кетган, икки мураббий эса, бўлажак дербига тайёргарлик кўраётгандилар. Ҳар икки мураббий бўлажак рақибини ўрганди, устунлик ва камчиликлар, уларни бартараф қилиш ва фойдаланиш ҳақида бош қотиришди, ўйин учун режалар тузишди.

Ўша ўйингача ҳар икки клуб ўтказилган барча ўйинларда ғалаба қозониб келаётгандилар. Шундай бўлса-да, ҳар икки мураббий Манчестер дербисига ўзгача ёндошди.  Аввалги ўйинлардан бироз бошқача тактика, бироз бошқача таркиб, бироз бошқача стратегия танланди.

Ўйин Гвардиола шогирдларининг мутлақ устунлигида бошланди. Биринчи тайм охиригача майдонда фақат бир жамоа ўйнади. Демак, ўйинга Пеп Гвардиола яхшироқ тайёргарлик кўра олган, вазиятга устароқ баҳо берган ва айнан у танлаган режа самаралироқ бўлган экан.

Иккинчи бўлимда “МЮ” ўйинни кучайтирди. Ташаббус майдон эгаларига тарафига ўтди. Моуринё шогирдлари ҳисобни тенглаштиришга яқин кела бошладилар. Демак, Жозе Моуринё ўз хатоларини хис қилган, уларни тузатишга киришган ва қисман бунинг уддасидан чиққан.

Пеп Гвардиола рақибининг ўйини ўзгарганини ва жамоаси учун босим орта бошлаганини  ҳис қилди ва дарҳол вазиятга аралашди. Майдонга Фернандони туширди ва марказдаги қўшимча ҳимоявий куч эвазига ўйинни тенглаштира олди.

Футболчиларнинг жисмоний формаси, жамоавий ўйинни ташкил қилиш, жамоадаги ички муносабатларни бошқаришдан ташқари, бош мураббийларнинг муҳим вазифаларидан бири аниқ натижа талаб этиладиган ўйинга тайёргарлик кўра олишлари ва вазиятни ўз фойдаларига ҳал қилишларидир.

Воқеани жуда узоқдан бошлаб келганим ва айнан ўша Манчестер дербисига алоҳида тўхталганимнинг сабаби бор. Айнан ўша ўйин бош мураббийларнинг конкрет ўйинга бўлган таъсирини ва ролини очиқ намоён этиб бера олади.

БИРИНЧИСИ, Пеп Гвардиола мисолида бош мураббийнинг кутилаётган ўйинга тайёргарлик кўриш ва самарали режа туза олиш қобилиятини тушунтирдим.

ИККИНЧИСИ, Жозе Моуринё орқали, майдондаги ҳолатдан тўғри хулоса чиқариш ва тезда реакция бериш, шу орқали ўйиннинг боришини ижобий томонга ҳал қилиш қобилиятига баҳо бердим.

УЧИНЧИСИ, яна Пеп Гвардиол ижросида, ўйинчи алмаштиришлар орқали, рақибнинг устунликларини йўққа чиқариш, ўз жамоасида пайдо бўлаётган бўшлиқларни тўлдириш вазифасини қай тариқа аъло баҳога бажарганини эсладим.

Энди яна ўша биринчи абзацдаги ўн беш дақиқага қайтамиз. Хўш, яқин тарихимизда ўтказган энг яхши ўн беш дақиқага нима асос бўлди? Бу ўйинда бош мураббийимиз Самвел Бабаяннинг роли қай даражада?

Агар Терма жамоамиз ўйиннинг илк ўн беш дақиқасини мана шундай юқори суръатда ўтказиб, керакли голни урганида, мен Самвел Бабаянинг Эрон билан ўйиндан кейин тўғри хулоса чиқарганини ва Хитойга қарши ўйинда мукаммал режа тузганини ёзардим ва таҳсин ўқирдим. Йўқ, илк 15 дақиқа ҳам, умуман биринчи тайм ҳам аввалги нурсиз ўйинларимиздан фарқ қилмади.

Агар терма жамоамиз ушбу ўйинни иккинчи таймнинг илк дақиқаларидан кўрсатганида, худди 2-пунктдагидек, Бабаяннинг майдондаги ҳолатдан тўғри хулоса чиқариб, танаффусда ўйинга бурилиш ясай оладиган даражада янги режа ўйлаганини эътироф этардим. Йўқ, Бикмаевнинг голи 2-таймнинг 5-дақиқасида киритилган бўлса-да, унгача бўлаётган ўйиннинг мантиқий давоми эмасди.

Агар бош мураббий жамоамиз таркибида қандайдир ўзгартириш қилиб, рақибни саросимага солиб қўйганида ва шу туфайли, ўша биз мақтаётган 15 дақиқа содир бўлганида ҳам бошқа гап эди. Йўқ, Бабаянинг биринчи голимизга таъсири, худди, 1-таймдаги Сергеев зарба берган вазиятдаги бош мураббийимизнинг ҳолатини кўрдингизми, худди шу қадар эди.

Йўқ.

Биз мақтаётган 15 дақиқа Бикмаевнинг голидан кейин содир бўлди. 60-75 дақиқалар оралиғида. Яъни, терма жамоамиз кўрсатган ажойиб ўйин, хитойликлардаги саросима ва бунинг натижасида яратилган бир қатор ажойиб вазиятларнинг асосий сабаби, 1-50 дақиқалардаги ўйин картинасига мантиқан боғланмаган голнинг ўзидир.

Шомуродов ва Сергеев худди 1-таймдагидек рақиб ҳимоячиларига босим уюштирдилар ва тўпни эгаллаб олдилар. Уёғига Шомуродов 1-таймдагига ўхшамаган пас билан Бикмаевни бирга-бир чиқарди, Бикмаев 1-таймдагига ўхшамаган зарба билан ҳисобни очди.

Уёғига руҳан устунликка, ўзимизга бўлган ишончга, рақибнинг хатоларига ва гектар-гектар бўш зоналарга эга бўлдик. Бизга 2-таймдаги устунликни қайсидир зўр футболчимиз эмас, тренеримизнинг қайсидир зўр қарори эмас, шунчаки, учрашув сценарийси сабаб бўлди холос. Голгача Одил рақибларни алдаб ўта олмаётганди. Зарбаларимиз штангадан анча узоқроқдан ўтиб кетаётганди.  (Балки якуний ҳисобга ва асосий таркибга қараб туриб, ўтган ўйинда бизга Одил етишмаган экан, деган хулосага келиб, енгил тин олиш мумкиндир, аммо мен бунга қўшилишим учун биринчи таймдаги ўйин ҳалақит беради)

Бугунги ўйиндаги салбий ҳолатлар ҳақида агар гапириш керак бўлса, энг афсусланарлиси шу. Бизнинг жамоамиз аҳволи аслида бугунги 2-таймга эмас, 1-таймга яқинроқ. 2016 йилнинг бир неча юз дақиқасини айнан 1-таймдаги каби ўтказган. Ва бугунги 2-таймга қараб туриб, ниҳоят бош мураббиймиз тўғри тактикани, футболчиларимиз тўғри ўйнашни ўрганиб олди, дея олмайман. Чунки мана шу 15 дақиқага нима сабаб бўлганини юқорида айтдим.

Бугунги ўйиндаги ижобий ҳолатлар ҳақида агар гапириш керак бўлса, албатта, улар бор. Мисол учун, биз яна қачондир қанақадир гол урсак ва шу орқали рақибни саросимага тушириб қўя олсак, жуда кучли ва чиройли ўйин намойиш қила олар эканмиз. Бирор кун Қатарни Тошкентда қабул қилганимизда, ўйин бошиданоқ зўр ўйнашимизга ишона олмасам ҳам, мабодо гол уриб олсак, кучайиб кетишимизга, Аҳмедов бир неча ўйинчиларни алдаб ўтиб кетиши-ю, Жепаровнинг бурчак тўплари хавфли тус ола бошлашига ишониб ўтираман. Шуни кутиб ўтираман.

Ишқилиб, гол уриб олайлик-да…

Қаҳрамон Асланов 

Фикрлар

  • Futbol asil tushungan odam shunaqa fikrlaydi rostanam bunaqa o’yin bn Eron i Koreyaga tishimiz o’tmaydi manimca

  • Zuhriddin Djurayev 11 / 10 / 2016 Reply

    Futbolchilar bir-birlarini endi tushunishni boshlashyapti mana shu vaziatda barcha ùyinlarni mana shunday vaqt oraliģida ùtkazsak a’lo ish bùlardi manimcha…!

  • jahongir 11 / 10 / 2016 Reply

    Assalomu alaykum! Bu saytdagi birinchi kommentim xudo xoxlasa! Jamoangiz ajoyib ishlarizga omad tilab qolaman, aytgancha Bobomurod Abdullani xam jamoaga qoshib olmabsilarda.
    Terma jamoamizni bugungi o’yini xaqida fikringiz to’g’ri, yana bir narsa bizning terma jamoani asosiy muammosi menimcha ruxiyat! Fikrimni asoslawga xarakat qilaman, bizning futbolchilar qaysi murabbiy bolishidan qat’iy nazar o’yinning boshlangich qismi umuman deyarli birinchi bo’lim davomida maydonda nima qilishni bilmasdan o’yin olib borishadi.Goyoki maydonga maqsadsiz tushgan odamlarga o’xshab, qachonki gol o’tkazib yuborsak oldinga borishni boshlashadi, uyam oxshasa agar Eronga qarshi oyinda oxshamadi. Shu oldinga qarab yurishni o’yinning boshidan 1-daqiqadan boshlash kerak gol otkazib yuborishni kutmasdan. Xech bolmasa uydagi oyinlarda shunday oynash kerak raqibga bosimni boshidan boshlash kerak

  • FARKHOD17 12 / 10 / 2016 Reply

    MAYDONGA TELEFONDA KIRIB BO’MAYAPTI. SHUNGA ETIBOR QARATIYLA

  • Pingback: hordiq.uz

  • Azamat Akbarov 12 / 10 / 2016 Reply

    Мани тушунишим буйича футболчилар яхши футбол уйнай олади. Факат Мураббийлар тугри тактика танлаб беришса демокчисиз. Мен хам кушиламан. Кеча хамма бирдек хурсант булди аммо (бу вактинчалик булмасайди деб куркаман) Биз хали хам жар ёкасида турибмиз Кория билан уйинга жиддий ёндашиш керак деб уйлайман. Бунинг учун хамма бирдай курашиш керак. Оматга ишанавермасдан бу сафар жиддий таёргарлик куриш керак.

  • Oltin 12 / 10 / 2016 Reply

    Babayanni salohiyati yetmaydi. MTJ ga boshqa ,,aqlli” murabbiy kerak..

  • Аваз Холиқов 13 / 10 / 2016 Reply

    Ҳақиқатдан ҳам Бабаяннинг мураббийлик савияси терма жамоамиз футболчилари савиясига тўғри келмайди!! ЎФФнинг хатоси Бабаянни Пахтакорни чемпион қилганини ҳисобга олиб МТЖга бош мураббий қилиб тайинлаши катта хато бўлди!!! МТЖимизнинг ҳақиқий мураббийи бу В.Абрамов эди ва ҳозир ўша мураббийни қайтаришларини талаб қиламиз!!

  • Dima0770 15 / 10 / 2016 Reply

    Бабаян мураббий емасу. Кахрамон ака бабаян хакида маълумот беренг агар иложи булса

  • Sardor_Maur 16 / 10 / 2016 Reply

    Adminla iltms shu Babayanni rasmini orniga Bayrogimiznimi i paxzorlanimi fotosini qoyila

  • Кирол Шер 17 / 10 / 2016 Reply

    Биз хозир канча жон куйиктириб гапирмайлик ва ёзмайлик кунимиз хозирча шу Бабаянга колди кунимиз Аллох курсатмасин качон ж.ч.чика олмай колганимизда алмашади унгача шу тасодиф туфайлик эришаётган галабаларимизни Бабаянни тактикаси деб огиз купиртираверишади

  • Tilla-Bola 18 / 10 / 2016 Reply

    Ajoyib maqola.

  • Zafarabbos 19 / 10 / 2016 Reply

    Бабаян мураббиймач

  • FIFA&SHOMANAY IBRA 26 / 10 / 2016 Reply

    МТЖмизга ОМАД …бу Сафар биз Чикамиз ЖЧга

  • BobuReal 30 / 10 / 2016 Reply

    Qoyil olg’a

  • Xushnudbek Akbarov 31 / 10 / 2016 Reply

    O’yinni maydondan kuzatdim. Siz aytgandey ancha vaqt jum biz tomonga qaratildi. Lekin gol urilishi o’ziga bo’lgan ishonchni oshirdi jamoani. Ikkinchi goldan keyin esa Xitoy umuman tushib ketdi. Babayanni falsafasini tushunish uchun manga ancha aql kere. Tushunmiman, yo hujum mas yo qarshi hujum mas. Huddi tasodif loyihasini o’ylab topgandek ko’rinadi

  • Bobur 06 / 01 / 2017 Reply

    ABDULATIF ni fikriga qöwilaman. Abdulatif maboda jurlnalist masmisz

  • Asatillo 06 / 01 / 2017 Reply

    ABDULATIF qaytansiz taniwse böladimi. Fikriz 100% tög’ri. Biz Rasiya mundialiga nasib qilsa albatta boramiz.

  • timberland shoes 25 / 02 / 2017 Reply

    This site is really a stroll-by for the entire information you wanted about this and didn抰 know who to ask. Glimpse right here, and also you抣l definitely uncover it.

  • yeezy boost 350 26 / 02 / 2017 Reply

    Thank you a lot for providing individuals with a very pleasant possiblity to discover important secrets from here. It really is so pleasing and also jam-packed with fun for me personally and my office friends to visit your blog at the least three times per week to study the newest tips you have. And of course, I am also usually pleased concerning the extraordinary advice you serve. Certain 2 ideas in this posting are absolutely the best I’ve had.

  • I would like to show my love for your kindness supporting visitors who absolutely need assistance with this idea. Your special commitment to getting the message around appears to be certainly invaluable and have without exception empowered guys just like me to realize their desired goals. The interesting suggestions implies so much to me and especially to my office colleagues. Regards; from everyone of us.

  • longchamp uk 26 / 02 / 2017 Reply

    The next time I learn a blog, I hope that it doesnt disappoint me as much as this one. I mean, I know it was my option to learn, however I actually thought youd have something fascinating to say. All I hear is a bunch of whining about one thing that you might fix if you happen to werent too busy searching for attention.

  • I’m often to blogging and i really admire your content. The article has really peaks my interest. I’m going to bookmark your site and preserve checking for brand new information.

Добавить комментарий