Пеп Гвардиола “Барселона”ни илк бор қабул қилиб олганида, биринчи қарори жиддий ўйлантириб қўйганди — унинг жамоасида Роналдиньога жой йўқ. Ўша вақтларда “Барса”нинг ўйинини Рони учун томоша қиладиган миллионлаб мухлисларни топиш мумкиндек эди. Тасаввур қила олмасди кўпчилик ўша бразилияликсиз “Барселона”ни.

Биз ҳурмат билан тилга оладиган бир қатор мутахассислар ўзининг янги ғоялари ва услубларини футболга олиб кириш учун жиддий қурбонликлар қилиб туришади. Улар одамларнинг гап-сўзи ёки футболчиларнинг номига эмас, ўз фалсафаларига, аниқ режаларига кўпроқ ишонади.

Мен Бабаянда кўрмаган энг асосий жиҳат мана шу. Унинг жамоаси Жаҳон Чемпионати чиптасини қўлга киритган тақдирида ҳам бу фикримни ўзгартирмайман. Ортда қолган 10 та беллашувни томоша қилиб, ундан бирор-бир янгилик олганим йўқ.

Масалан ҳаммаси футболчиси саломат бўлганида Бабаян албатта майдонга туширадиган номлар бор: Лобанов, Тўхтахўжаев, Исмоилов, Кримец, Денисов, Ҳайдаров, Аҳмедов, Жепаров, Рашидов, Сергеев, Шомуродов. Бу 11 таликни мухлислар аллақачон ёд олди. Рақиб Эрон бўладими ёки Яман — аҳамияти йўқ. Улар саломат бўлса, албатта майдонга тушади. Бабаян нари борса Шомуродовни алмаштириши ёки майдон марказидаги йўқотишлар ўрнини Соҳибов, Шукуров кабилар билан тўлдириши мумкин. Унинг учун Машариповнинг нисбатан яхшироқ формада экани ёки Одилнинг ўйинга камроқ тайёр экани рол ўйнамаслиги катта эҳтимол. Иложи бўлса, ўзи суяниб қолган футболчини бир амаллаб майдонга тушириш пайида бўлади.

Ваҳоланки ўша Яман ёки Эрон бир-биридан тубдан фарқ қиладиган рақиблар, уларнинг ҳар бирига алоҳида тактика ёки стратегия танланганини шахсан мен сезмадим. Ўша-ўша ўйин услуби. Шунчаки Сурия тинмай ҳужум қилишга бериши, форслар эса бирорта ҳам зарбага имкон қолдирмаслиги мумкин. Рақибнинг ўша кунги аҳволидан келиб чиқиб ўйинни олиб борамиз.

Мен бирорта учрашувда айтайлик Жепаров ўйинни кучайтириш учун захирадан майдонга тушганини кўрмадим. Ёки Сергеевнинг олдига қандайдир бошқа ҳужумчи қўйилганини, ҳимоячининг ўрнига бошқа позициядаги футболчи майдонга тушиб, ўйин жиддий ўзгарганини ҳам. Ҳайдаров, Аҳмедов, Жепаров, Рашидов кабилардан бирини захирада ушлаб қолишдек таваккал Бабаяннинг қўлидан келмаслигини тушунгандек бўлдим. Номлар уни босиб қўяётгандек кўринади баъзида.

Ўз вақтида Инилеев ҳам шу йигитларни ўйнатган, Абрамов ва Қосимов ҳам улардан фойдаланган ўз тактикасига қараб. Бабаян ҳам шу йигитлар билан жамоа туздими, демак нимадир тубдан ўзгартира олмаган. Шунчаки ўша мутахассисларга қараганда чиройлироқ ва оташинроқ нутқ сўзлаб, футболчиларни тўлқинлантириб юборишидан умид қилган. Бор-йўғи шу. Аҳир мана шу футболчилар кетма-кет учта мундиал саралашида муваффақиятсиз иштирок этган. Бунда мен уларни танқид қилмоқчи эмасман, шунчаки Бабаян улардан фойдаланиш системасида бирор кашфиётга қўл урмади. “Пахтакор”га тегишлилик жойи бўлган 2-3 нафар футболчини алиштириб бўлмас фигурага айлантирганини инобатга олмаса.

Бабаян Тўхтахўжаевнинг фойдаси қанотда камроқ тегишини интервьюларида тан олади, унинг хатоларини шу фон билан беркитмоқчи ҳам бўлади. Бу эса менга муаммони ечиш эмас, ундан қочиш бўлиб кўринади. Айтайлик, Бабаян Малдини, Рамос, Фердинанд ва Пикени битта жамоага бемалол тиқиштириб бера олади. Уларнинг ҳаммаси марказий ҳимоячилар деб қараб ўтирмайди, номи улуғ ва тажрибаси борми, иккитасини қанотга улашиб юбораверади. Болаларнинг кўпчилиги Playstation ўйнаётганда шу услубдан фойдаланади. Ваҳоланки ўша ерда ҳам марказий ҳимоячини қанотга олсангиз, унинг фойдали иш коефиценти камайиб кетаётганини яққол кўриб қоласиз.

Сергеев гол ура олмаса, унинг уришини кутиб ўтирамиз. Гейнрих майдонга туша олмаслиги аниқ бўлганида ўйланиб қолгандим, ҳужумчи масаласи нима бўлади деб. Бабаян эса Сергеев жароҳат олиб қолгудек бўлса, унинг ўрнини Рашидов ёки Шомуродов билан тўлдириб қўяверади. Баҳона бор — улар марказий ҳужумчи бўлиб ҳам ўйнай олади. Терма жамоага у келганидан буён бу футболчилар ҳужумга қанотлардан қўшилаётгани кам қизиқтириши мумкин.

Қандайдир янгилик олиб кириш учун имкониятлари етарли бўлса-да, бир қатор ёш ва ишчан футболчиларни қўшиши эвазига рақобатни барибир ошира олмайди. Чунки рақобат учун шароит қолдирмайди. Барибир Сергеев, барибир Лобанов майдонга тушаверади. Юқорида таъкидлангани каби ўша-ўша 11 талик ўйнайверади. Агар мана шундай тактика билан Жаҳон Чемпионатига бормоқчи бўлсак, мундиал ҳам ўйинчоқ бўлиб қолибди.

Хитой билан ўйиндаги ғалаба мен учун оламшумул бўлмади. Хитой мен ўйлаганимдан ҳам кучсизроқ жамоа бўлиб чиқди. 1 та аниқ зарбадан кейин “синиб” қолди хитойлик футболчилар. Шундан кейин бизнинг ўйинимиз чиқди. Унга қадар эса ҳолат эски ҳаммом, эски тос бўлиб турганди. Жамоамизнинг кетма-кет ҳужумлари танаффус пайтидаги кўрсатма ёки қандайдир футболчи алмаштириш эвазига бўлмагани кўпроқ ранжитди. Рақиб “синиб” қолса ва бизнинг иштаҳамиз очилса яхши, лекин ҳар доим ҳам шундай ўйнашга имконият бўлмайди.

Мана шу Хитой Жанубий Кореяда 2 та гол урди. Қатар ҳам сафарда 2 та гол урди. Эрон кореяликларни ютишни одат қилиб олган. Сурия эса дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ҳужумида Сергеев яккаланиб қолаётган терма жамоадан Сеулда 2 та гол кута олмаяпман. Оламшумул ўзгаришни ҳам. Кўк формада тўп сурамиз. Дарвозада Лобанов туради, ҳимоячилар ўзгармайди. Ҳаммаси ўша-ўша бўлади. Натижа эса Худога таваккал.

Тўғри, биз журналистмиз. Бабаяннинг наздида футболни тушунмаймиз. У кейинги сафар шундай фикрлаётганида Моуриньонинг футболга қандай кириб келгани-ю, ўзи олдин ким бўлиб ишлаганини албатта унутмаслиги керак.

Диёр Имомхўжаев

 

Мақола "Эрудит Спорт" газетасининг 20 октябрь сонида чоп этилган.

Фикрлар

  • отабек 22 / 10 / 2016 Reply

    Макола зур чикибди Диёр рахмат

  • Хожиакбар Султанов 22 / 10 / 2016 Reply

    Хамма фикризга кушиламан,
    манимча таркибни янаям ёшартириш керак

    • wavatar
      Диёр Имомхўжаев 22 / 10 / 2016 Reply

      Ёшартириш керак деган ғояни илгари сурмагандим ман)

  • Markc Otajonov 22 / 10 / 2016 Reply

    Hop biz Babayanga ta’sir qila olmas ekanmiz. Har bir odamni òzida ham bòlishi kerakku Òsha Ahmedov ham Messiga òxshab termaga ta’sir kòrsatsa uni hech kim ayblamaydi. Nimaga gol urmasligini bilmaydigan Sergeyev òzidan bilib òyinga tushmasa u biz un yanada suyukli bòlardi. Tòxtaxòjayev qanotda òynolmaydi òshani Babayanga balki òzi tushuntirar har safar.

    Ex, yana bilmadim manimcha men ham ertak aytdim ))

    • wavatar
      Диёр Имомхўжаев 22 / 10 / 2016 Reply

      Бабаян тушуниши учун олимпия терма жамоаси кам бўлган. Энди миллий терма жамоаси керак унга ҳаммага тушунтириб қўйиш учун)

  • azizkhoja_uz 23 / 10 / 2016 Reply

    Bir narsa qiziq: O’ta, yoki tang ahvolga tushib qolgan Babayan o’z “falsafa”sida davom etaverarmikin

  • madaminbek 23 / 10 / 2016 Reply

    diyorbek yashang.bu muylov amakiga nahotki hech kimni gapi utmasa.men shunga hayronman.

  • madaminbek 23 / 10 / 2016 Reply

    haliyam kechmas.Chet eldan murabbiy chaqirish kerak.nahotki oddiy muxlislar kurgan kamchiliklarni mirabror oshpaz kurnayapti?yoki qanaqadir biz bilmagan rishta boglab turibdimi muylov babayon bilan.

  • Ergash Matyakubov 23 / 10 / 2016 Reply

    Babayan menimcha bosim ostida qolgan, unga aytib o’tilgan 11 futbolchiga joy topib berish uqtirilgan bo’lsa kerak. Termada o’ynash uchun yaxshiroq nomzodlar topiladi agar Paxtakor, Bunyodkor va Lokomotiv kabi klublardan tashqari oliy ligani o’yinlarini muntazam kuzatib borsa. Masalan Nasafda terma jamoa uchun nafi tegadigan 3-4 ta futbolchini topsa bo’ladi. Babayanning bu ishlaridan keyin mundialsiz qolib ketmasak bo’lgani.

    • wavatar
      Диёр Имомхўжаев 23 / 10 / 2016 Reply

      Бабаянга босим ўтказиш?)) Шу нарсага ўзимни мажбурлаб ҳам ишонтира олмасам керак

  • Ergash Matyakubov 23 / 10 / 2016 Reply

    Sohibov, Masharipov, Shuhrat Muhammadiyev, Hujumda 19 yoshli termamiz tarkibida to’p surayotgan Bobur Abduxoliqovlarni sinab ko’rish kerak ko’proq o’rtoqlik o’yinlari tashkil qilib. Babayanni bo’shatib yuborish hech gap emas, lekin biz keyin 2022 yilni kutishimizga to’g’ri keladi, xudo xohlasa bunday bo’lmaydi deb umid qilamiz

  • Muhammadjon 23 / 10 / 2016 Reply

    Ichimdagi gaplarni yozibsiz)))

  • Tilla-Bola 24 / 10 / 2016 Reply

    Jurnalistla Piket uyuwtirila babani uyi oldida yoki uff da

  • Toshkandiy 24 / 10 / 2016 Reply

    Oka nima deb oylis shu futbol tepasida turgan kottala shunchalik futboldan xabari yöqmi yoki termaga loyiq futbolchilani omaganiga koz yumishadimi. Bu haqida biza oddiy muxlis bolib aqlimiz yetib turibdiku yoki xuddi termadigi bollaga oxshab futbolimizni tepasigayam ozini ishini eplab qilomidigan odamla kepqoganmi. Bilmasam shaxsan man termamiz shu tarkib bilan jahon chempionatiga chiqsayam xursand bomiman chunki Eron bilan o’yindan keyin bu murabbiy va ba’zi futbolchila terma jamoaga noloyiqligini tushunib yetganman. Insof bermasa qiyinakan.

  • Farrukh 24 / 10 / 2016 Reply

    Diyor Imomxo’jayev sizni ijodingizni kuzatb boraman. Sport Tv da ham ishlaganizda h “o’tkir” sozlariz bilan ajralib turardingiz. Ayniqsa Soccer uz korsatuvidan so’ng sizga bolgan ixlos ortib, bizda ham qalami o’tkir jurnalistlar bor ekanku deganman. Bu safargi maqolani o’ qib siz oz bolsada ” Qosimovchi” degan fikrga keldm. Shu paytgacha na Qosimov na Abramov qila olmagan ishni Babayan ammalladi. Bun mendan ham yaxshi bilasiz. Biz qosimov payti terma jamoa tarkibida Bunyodkor azolarini korishga odatlangandek. Shoraxmedovv Shodiyev va boshqalar. Nega endi Babayan paytida paxtakorchilar yana bunyodkorchilarga xavas qliw lari kerak edi. Babayan qanday oyinchi tushirishidan qatia nazar kerakli natojaga erishmoqda. Qosimov paytida darvozada Nestorov turardi lekin hech kim nega faqat uuu asdi. Chunki loyiq edi. Hozir ham Lobanov yaxshi oyn korsatmoqda. Xullas bu maqolangizda br taraflama fikr yurtgansiz. Qandaydir Qosimovni maqtab Babayanni futbolni tuwunmaydigan dwb yozgansiz. BU SIZDEK QALAMI OTKIR JURNALISTLARGA XOS EMAS.

    • wavatar
      Диёр Имомхўжаев 27 / 10 / 2016 Reply

      Қосимов мақталган жойини тополмадим, бу сизни фикрингиз. Қосимовни Бунёдкордан футболчи жалб этишда манфаати бўлмаган, Бабаянда эса бор. Қосимов бор вақтида Насафни 3-4 талаб, қолган жамоаларнинг яна 1-2 талаб футболчиси терма жамоада тўп сурган. Натижа ҳақида гап кетганида эса, Баҳрайн, Яман ёки Қатарни енгиш ҳали натижа эмас. Эронга қарши ўйинда дарвозага 1 та ҳам аниқ зарба бера олмаганимиз кўрсатди ўйин қанақа бўлганини. Яман, Баҳрайн, Филиппин, Сурия, Қатар билан ўйинлар ҳам масалан манда илиқ таассурот қолдирмади. Ман футбол ривожини терма жамоани қалтираб-қалтираб ютган 4 та ўйини билан ўлчамиман. ЖЧга олиб чиққан тақдиридаям фикримни ўзгартирмиман))

  • tursunali 24 / 10 / 2016 Reply

    Babayanni taktikasimas bu bu bozor iqtisodiyoti paxtakordegi futbolchilarni sotib biznes qilish. Babayan hech qanaqa murabbiymas u “boy akalarga soqqa qiladigan dallol” . Agar yaxshi mutaxassis bo’ganda hozirgi imkoniyat bilan ancha uzoqqa borsa bo’lar edi. Qanaqa yoshlarimiz bora paxtalar yana babayanni tarafini olishadi

  • tursunali 24 / 10 / 2016 Reply

    Sergeevni maydonga tushurganiyoq fikrimni isboti shuncha xujumchilar turib faqat qariyalarga osilvogan

  • muxlis-1982 24 / 10 / 2016 Reply

    Биз мухлислар ҳам гапиравериб чарчадикку. Бирор бир тактика йўқ. Футболчилар кучлироқ жамоага қарши ўйинда нима қилишни билмай қолишяпти!? Бунақа ўйин билан ЖЧда шарманда бўлишни нима кераги бор!! Бизга бунақа ўйинни кераги йўқ!!

  • sherlok 24 / 10 / 2016 Reply

    Hamma “ayb” abramovda chunki u ko’rsatib ketgan qanday futbol o’ynash kerakligini

  • sherlok 24 / 10 / 2016 Reply

    Qosimov uzb murabbiyi bulganda asabim buzilgandi rosa bundan battari bulmasa kerak deb uyam holva ekan bunisini oldida

  • UMID 25 / 10 / 2016 Reply

    Murabbiy baribir murabbiy!!!
    Bu APL emas!

  • Muhammadamin 25 / 10 / 2016 Reply

    Hech narsa qila olmadikmi, biror narsa deya olmaymiz. Ochig‘i gapiraverib jag‘lar, yozaverib qo‘llar tolsa ham, quloq (Babayanniki) jonivor eshitaverib charchamaydi. Yo xudoyim agarda MTJ bosh murabbiyi bo‘lganimda shunga gaplarni eshitib uyalib ketardim. Darhaqiqat, murabbiy bo‘lish oson emas ekan. Bet qalin bo‘lishi kerak ekan.?????

  • Mirjalol Eshmonov 25 / 10 / 2016 Reply

    Kuzatishda davom etamiz,afsuski biror nimani keskin ravishda o’zgartirishga imkon yo’q. . .

  • FIFA&SHOMANAY IBRA 27 / 10 / 2016 Reply

    МТЖ таркиби ( шахсий танлов )
    ИГНАТ НЕСТЕРОВ …А. ИСМОИЛОВ …КРИМЕЦ …ВИТАЛИЙ ДЕНИСОВ …САРДОР МИРЗАЕВ …ИКРОМ АЛИБАЕВ ..В .АФОНИН …ОДИЛ АХМЕДОВ …АЛИШЕР ЮСУПОВ …САЛАМАТ КУТИБОЕВ …Ж .ИСКАНДЕРОВ …САНЖАР ШОАХМЕДОВ …В .ГАЛИУЛИН …ЖАЛОЛИДДИН МАШАРИПОВ …ДОСТОН ХАМДАМОВ …ЭЛДОР ШОМУРОДОВ …ШАВКАТ САЛОМОВ …ШОХРУЗ НОРХОНОВ …ГЕЙНРИХ …Т .АБДУХОЛИКОВ …САМВЕЛ БАБАЯН Футболчиларини хозирги холати , кандай формада эканига карамайди …факат бир хил футболчиларни Термага Жалб килаверади …хох у Клубида Захирада колиб ,уйин амалийотига эга булмасахам … МТЖга Янги футболчилар керак , хозирги таркибдан 5 ,6 таси билан алмаштириш керак

  • Joma 28 / 10 / 2016 Reply

    Termada hujumchi muammo, sergeev hozir aniq formadamas, ammo u otgan yilgi chempionimiz , babayan faqat ozi bilgan bollariga ishonvotti ,rashidovni ham qaysarlik qilib oynatdi, buni ahmoqona irimiyu qaysarliklari bizlarga qimmatga tushadi bu ketish bosa.

  • Eldor Ortikov 28 / 10 / 2016 Reply

    Maqola juda ham zo’r chiqibdi. Shunaqa so’zlarni babayanni oziga aytsangiz bo’lmaydimi. Yoki bironta nomdorroq ngazetada yozsangiz.

  • Xushnudbek Akbarov 29 / 10 / 2016 Reply

    Maqola juda yaxshi yozilgan. O’tkir qalamli ijodkorsiz, bu yaxshi. Lekin bir narsa, siz aytayotgan haqiqatdan muxlislarni ko’ngli to’lishmaydi. Bizga ham yorqin o’yin kerak. Biroq, hozir professional futbol ham natija uchun yon bosayotgandek, go’yo. Samvelga topshiriq berilgan, Jchga chiqarasan deb. U ham shu izdan qadam bosmoqda. Deyarli yarim yo’lni ham bosib o’tdi. Xitoy bilan o’yinni stadiondan ko’rdim. Siz aytgandek Xitoy bizi darajadagi jamoa emas ekan. Bitta gol bilan sindi. O’zbekiston esa o’shu goldan keyin o’ziga ishona boshladi. Lekin Odilsiz jamoa, “yo’l boshchisi yo’q poda”ga aylanib qolmoqda. Bilmadim nima bitta Odil bilan bog’langanmi jamoa. Diyor aka siz nima deb o’ylaysiz Odilsiz ham boshqa o’yinlarda g’alaba qozonishga jamoani qudrati yetadimikan?

  • Xushnudbek Akbarov 29 / 10 / 2016 Reply

    Maqola juda yaxshi yozilgan. O’tkir qalamli ijodkorsiz, bu yaxshi. Lekin bir narsa, siz aytayotgan haqiqatdan muxlislarni ko’ngli to’lmaydi. Bizga ham yorqin o’yin kerak. Biroq, hozir professional futbol ham natija uchun yon bosayotgandek, go’yo. Samvelga topshiriq berilgan, Jchga chiqarasan deb. U ham shu izdan qadam bosmoqda. Deyarli yarim yo’lni ham bosib o’tdi. Xitoy bilan o’yinni stadiondan ko’rdim. Siz aytgandek Xitoy bizi darajadagi jamoa emas ekan. Bitta gol bilan sindi. O’zbekiston esa o’shu goldan keyin o’ziga ishona boshladi. Lekin Odilsiz jamoa, “yo’l boshchisi yo’q poda”ga aylanib qolmoqda. Bilmadim nima bitta Odil bilan bog’langanmi jamoa. Diyor aka siz nima deb o’ylaysiz Odilsiz ham boshqa o’yinlarda g’alaba qozonishga jamoani qudrati yetadimikan?

  • Фаррух 30 / 10 / 2016 Reply

    Диербек маколангизга гап йук. Яхши мавзуни кутарибсиз. Манимча Бабаян акл бн эмас хиссиети бн иш курвотти. Бабаян термага хеч нарса бермаяпти. Факат тажрибали футболчиларимизни уйни чикса яхши уйнавоммиз. Чикмаса эски хаммом эски тоз уша уша уйин. Мани уйлашимча термамиз 3 уринда колади гурухда. Ва плей офф да хеч нарсага эришолмаймиз. Кейин ушанда Бабаянди ишдан олишади. Бунгача хеч ким бунга аралашмайди.

  • tohir akbarov 31 / 10 / 2016 Reply

    Узбекистон терма жамоаси хар доим жахон чемпионатига чиши мумкин булган футболчиларга эга булган.ЖЧ-98 тортиб ЖЧ-2014 гача. Осиёдан ЖЧга борган жамоалардаги футболчиларнинг савияси хар качон узбек футболчилари билан деярли бир хил булган. Муаммо факат терма жамоа мурабийида холос. Шунча вакт ичида бирорта жахон микёсидаги мураббий жалб этилган йук. Масалан, М.Косимов Узбекистон микёсида жуда буюк футболчи. Бирок канчалик буюк булса, шундан юз баробар паст мураббий. Унда айб йук. У кулидан келганича харакат килди. Бирок уни терма жамоага мураббий килиб тайинлашэнг катта ахмоклик ва хатолик эди. Косимовнинг карьерасидаги энг катта хатоси мураббий булишга рози булганлигидир. Уни бутун Узбекистонфутболчи сифатида яхши курар эди. Фаргонага Нефтчи билан уйнагани Пахтакор сафида келса хам, хатто уйинда Нефтчи дарвозасига гол урса хам мухлислар уни олкишлаб куйишарди. Мана шундай обрусини бир-икки йил мураббий булиб йук килди. Мухлисларнинг ярмидан купроги уни ёмон куриб колишди.
    Термага хеч булмаганда Россиядан Газзаев, Сёмин, романцев, Бердиев каби мураббийларни жалб килиш лозим эди. Бунинг имкони бор эди. Молиявий томондан хам вактида унчалик кийин булмасди. Бабаян мураббий эмас. У футболчиларнинг махорати билан натижага эришмокда холос. Хеч кандай махсус тактика йук, хеч кандай аник курсатма йук. икки-уч марта захирадан тушган футболчи гол урса, биз буни Бабаян билан боглаяпмиз. 10 дакика колганда майдонга тушса, хамма чарчаган булса голни у уради-да! Мен жуду хохлар эдим Узбекистонни ЖЧда куришни. Бирок, бу савиядаги мураббийлар билан бунинг иложиси йук. Кейруш, Штилике каерда-ю Бабаян каерда? Уйгонинглар яхшилар! Корея билан Эрон хали саралашга тулик киришигани йук. Улар охирида тактика билан шундай уйнашадики, охирида яна туплар нисбати билан колибкетаверамиз. Хозир шу холатда малакали, жахон микёсидаги мураббийни олиб келиш лозим. Кейинги йил буладиган колган беш уйин умуман бошкача уйин булади. Унда хамма нарса майдондан ташкарида, мураббийлар орасида хал этилади. Бабаян Кейрушга хам, Штиликега хам, Липпига хам ютказади. Булмаса, охирида Бабаян хамма айбни уз буйнига олиб, куйидагича интервью беради: “Ребята сделали всё что можно. Мы были очень близки к мундиалу, но не повезло. Я благодарю футболистов, всех болельшиков.”

  • Жахонгир 28 / 11 / 2016 Reply

    Насаф жамоаси билан Осие лигаси кубогини кулга киритган А. Демяненко ни жалб килиш керак. У натижа билан уз савиясини исботлаб булган.

  • Pirlo 06 / 01 / 2017 Reply

    Yaxshiyam legionerlarimiz bor kunimizga yaraydigan. O’zimizdagilarni kallasi ishlamaydi yo ishlatishni xohlamaydi

  • Shamsiddin 09 / 01 / 2017 Reply

    Diyor Imomhujayevga gap yuq. Bizi yurtda futbolni trenerlardan kura jurnalistla kuprqo tuwunadi. Bu ayni haqiqat

  • Real.lik (e) 10 / 01 / 2017 Reply

    Юрак юракдаги гапларни ёзибсиз… Укиб анча енгил тортдим. Рахмат гап йук… Бабаян эплолмаётганини шахматчилар хам куриб тушуниб турибди… Лекин юкоридагилар нима киляпти… менимча Бабаянни олиб ушлаб турганларни хаммаси ё ута кетган локайд ё узлари хам футболдан куёш ва ер уртасидаги масофачалик узок… Хакикий мутахассис ва ватанпарвар рахбар керак футболимизга… Ахир качонгача педагоглар архитекторлик килиб юради…

  • Umid84 10 / 01 / 2017 Reply

    Ман маколани шу жойига эътибор бердим ва тугри ёзилганини тасдиклайман. Ваҳоланки ўша Яман ёки Эрон бир-биридан тубдан фарқ қиладиган рақиблар, уларнинг ҳар бирига алоҳида тактика ёки стратегия танланганини шахсан мен сезмадим. Ваҳоланки ўша Яман ёки Эрон бир-биридан тубдан фарқ қиладиган рақиблар, уларнинг ҳар бирига алоҳида тактика ёки стратегия танланганини шахсан мен сезмадим. Тактика узгармайди мтжда. Ий кечирасилар тактика стратегия канака сузлар бизнинг футболга бегона

Добавить комментарий