Чоршанба куни Швеция чемпионатида навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган «Ефле» жамоаси 6-ўринда кетаётган «Кальмар» жамоасига қарши меҳмонда тўп сурди.

Чемпионатда «Ефле»нинг ишлари унчалик юришмаяпти, сўнгги 10 та ўйиндан буён улар ғалаба қозона олишгани йўқ. Шу сабабли мухлислар мазкур баҳсда жамоа ғалабасига умуман умид қилишмаган эди.

Аммо шундай бўлса-да, бир мухлис энг қийин паллада ҳам севимли жамоасини ёлғиз қолдирмасликка, ўйинни бевосита стадиондан томоша қилишга қарор қилди ҳамда таҳминан 600 км йўл босиб Кальмарга етиб келди.

Энг қизиғи «Ефле» футболчилари мазкур содиқ мухлисни юзини ерга қаратишмади. 87-дақиқада меҳмонлар олдинга чиқиб олганида ўша мухлис қай даражада қувонганини тасаввур қилаверинг. Ўйинга 4 371 нафар мухлис ташриф буюрганди ва шундан фақат биттасигина сўнгги дақиқаларда киритилган гол учун хурсанд бўлгани рост.

Ўйиндан сўнг «Ефле» ўйинчилари ўзларининг содиқ мухлисини унутиб қўйишмади ва барча жамоа аъзолари унинг ёнига келиб, ғалабани у билан биргаликда нишонлашди.

 

Аваз Охун айтадику: "Қўрқма, биз улардан кўпмиз"

1 та фикр

  • oybeckxem 28 / 10 / 2016 Reply

    RESPECT

Фикр билдириш