Дунёда энг оғир нарса – ўзини енгиш. Ўзни енггачгина, инсон ўзлик босқичига етишади. Пеп Гвардиола кеча шундай шарафга эришди, деб ўйлайман. У ўзини енга олди, ўзлигини топди.

“Ориятдоно”даги “Майдон маркази” дастури орқали мен ўйиндан олдин испаниялик мутахассис ҳақида оғир гаплар ишлатгандим: “Пепнинг “Барселона” ҳақида гапираётган гаплари энсамни қотиряпти. Ҳадеб Каталония суперклубини мақтайвериши Манчестер мухлисларининг ҳам, футболчиларининг ҳам руҳиятини тушириб юборади. Гвардиола кичкина шахс эмас, шу, ўзи мақтаётган “Барса”ни кашф этмаган бўлса ҳам, янги босқичга олиб чиққан. У бугун буткул бошқа жамоада, мураббий ўлароқ шу жамоасини ўйламоғи даркор. Мураббий бугунги куни билан яшамоғи, ўтмишини унутмоғи керак. Ҳозирги “Сити”сини ўйлаган ҳолда, “Барселона”ни космик жамоага менгзайвериши тўғри эмас. Айнан Гвардиоланинг шу таърифга ҳаққи йўқ. Қайтанга, унинг жамоасида ҳаракат қилаётган ҳимоячи Стоунз “Мессидан қўрқмаслиги”ни айтиб, жамоадошларини олдинга ундамоқчи бўлганди ўтган ҳафта. Клубнинг бошидаги инсон эса, рақибни алқаб ётибди. Жуда бўлмағур фикр. Қўполроқ бўлса айтаманки, бу худди учинчи эрга теккан аёлнинг биринчи эри ҳақида тўлиб-тошиб гапиришига ўхшайди. Пеп бугундан бошлаб “Барселона”дан қўрқмаслигини, бу жамоага тиккан заҳматларини янги жамоасига улашишини айтмоғи лозим эди. Етар. Қўрқувнинг ҳам чегараси бор. Етиб келди Пеп!”

Тахминан шу маънода янгради сўзларим. Ҳамкасбларим ҳам бу фикрга қўшилишди. Саидолимхон Турдибоев “Ютиб қўйса-чи?” деганида, мен: “Ютса ҳам, ютқазса ҳам, қўрқмаган ҳолида шу натижани қўлга киритиши керак!” деб жавоб бердим. Хуллас, ўйинолди Каталония жамоасидан кўра “МанСити”га кўпроқ қаратдик эътиборни. Чунки “Барса”нинг сўнгги йиллари мақтовга эҳтиёж, эътиборга эҳтиёж сезмайди. У ўз номи билан “Барселона”.

Кечаги ўйинда “Барселона” ёмон ўйнаганидан эмас, манчестерликлар суперўйин кўрсатганликларидан шу натижа қайд этилди. Гвардиола ўзи кашф этган услуб устидан ниҳоят муваффақиятга эришди. Бу натижа АПЛ учун ҳам эврилишга сабаб бўладигандек. Чунки узоқ йиллар давомида футбол ватани вакиллари “Барселона”га қаршилик қила олмай, ҳар доим ўйин томонлама ҳам, натижа томонлама ҳам енгилаверишган. Кечаги баҳс Англия жамоасининг яққол устунлиги, устунлик бўлганда ҳам, рақибдан чўчимаган ҳолда қозонилган ғалаба ўлароқ таассурот қолдирди.

Футболчилар собиқ жамоасига қарши зўр ўйнайдилар, эътибор берганмисиз? Жуда кўп муҳим голлар собиқ ҳужумчилар томонидан урилади. Лекин мураббийларда бу нарса тескарироқ кўриниш олган. Яқингинада Моуриньо “Стэмфорд Бридж” стадионида қабул қилиб олган шармандали натижаси, Энрикенинг “Сельта”дан енгилгани фикримизни қувватлайди. Собиқ мураббийига қарши майдонга тушган футболчилар бошқача ўйнаб юборишади, лондонликларга ўхшаб. Гвардиола ҳам икки ҳафта олдин ўзига қадрдон “Камп Ноу”дан қандай мағлубият билан қайтгани ёдингизда?! Бу сафар эса, ўйин Манчестерда кечди ва табиийки, янги уйида янги саҳифа ёзиш Пепга жуда зарур эди. Ёзди ҳам. Бу учрашувдан сўнг, Англия жамоаларининг ЕЧЛ баҳсларида зерикарли кўриниш олган испано-герман тортишувига барҳам беришлари мумкинлиги ўз тасдиғини топяпти.

Эски даврларга қайтяпмиз. Шунақа даврни бошлаб берган Гвардиолага алоҳида миннатдорчилигимни билдириб қўяй. У ҳозир нима қилиб қўйганини англаш қобилиятида эмас. Катта тарих бошланяпти, азизлар! Ўзини енгиб, ўзлик босқичига етилган давр бошланяпти. Бу футбол байрами ҳаммамизга қутлуғ бўлсин!

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Фикрлар

  • farrux 02 / 11 / 2016 Reply

    qoil

  • farrux 02 / 11 / 2016 Reply

    assalomu aleykum men bu sayt haqida endi habar topdim fudbolimzni asl jonkuyarlari jam bolgan jamo bolibsizlar ishlaringga omad

  • Azizkhoja_uz 02 / 11 / 2016 Reply

    Реални аллакачон куркмай ютишни урганишган, Барсани хам испанияда узига ишонганлар юта олябди. Демак, такидлаганингиздек, куп гап узликни топишда. Бу уз кучига ишонч бериш бароварида, кутаринки рух хам бахш этади.

  • cosinus_alfa 02 / 11 / 2016 Reply

    Boshidagi gaplarni Anchelottiga ham aytsa boladi. Real xaqida har doim gapiradimiye. Zidanga aql beradimiye..
    2-dan Barcaga qarshilik qiladigan jamoa APLda bor bolgan bu Chelsi

  • SALOMON_KALU 02 / 11 / 2016 Reply

    Гвардиола каерда булмасин барчанинг асосий диккат марказида булиб келган! Хакикатдан инглиз футболини устиряпти! Ман бир нарсани таъкидламокчиман, премиер лигада голиб булиш осон иш емас! Агар Реалми , Барсами ёки Бавариями премиер лигада уйнаса шубхасиз доимий тарзда сермахсул уйнолмайди! Маколани енди кулминацион жойига келганимда тугаб колди!

  • Karlos_Alberto_Torres 02 / 11 / 2016 Reply

    Гвардиоланинг Ситиси кучайганини Челси бн уйинда биламиз!

  • Garrincha 02 / 11 / 2016 Reply

    Макола ун рахмат! Иложи буса премиер лига жамоалари хакида маколани купайтиринг!

  • Prapessir 03 / 11 / 2016 Reply

    Ситининг иккинчи таймда кўрсатган ўйинига қойил қолмай илож йўқ. Пеп танаффусда керакли сўзларни топа олди

  • Sardor_Maur 03 / 11 / 2016 Reply

    Xamma fut oynawni organib ogan

  • Sardor_Mau 03 / 11 / 2016 Reply

    Xayrulla aka nma dp oylisiz Fergu davri tugadimi

  • Muhammadjon 03 / 11 / 2016 Reply

    Bu ham bir martalik chiroyli o’yin bo’lsachi bu

  • Komiljon 03 / 11 / 2016 Reply

    Avvalo assalomu alekum men yangi man lekin 2008 yilda uff uz saytiga azo bolganman bu sayt juda yaxshi chiqibdi mayli olga jonkuyar insonlar

  • saidozil 03 / 11 / 2016 Reply

    siti barsani yutdi lekin mavsum tugamadiyu hali…

  • “Дамьен Дафф хужумни даф килди” деган гаплар эсимизда. Хайруллажон, омадингларни берсин!

  • Яхши уйинларни шархлаб боришингизни хохлардик

  • Sherzod 05 / 11 / 2016 Reply

    Sal shoshilibsizlarda xulosa qilishga, Gollarni ko’rgan bo’lsangiz hammasi XATOlar ketidan keldi, Buskets va Roberto xatolari evaziga, agar Barcelona to’liq tarkibda bo’lsa Gvardiolaga ancha bor yutishiga, Citydan 2-3 marta kuchli bo’lgan BAVARIYA bilan o’yinlarda guvoh bo’lganmiz bunga, bitta o’yin bilan xulosa qilish yaxshimas.

  • Fayzulloh Tolaganov 05 / 11 / 2016 Reply

    Saytga Football Fantasy qo’shsela Zo’r bo’lardi

  • Иньестасиз Барса….

Добавить комментарий